Ўзбекистон Тожикистон билан терроризм, трансмиллий жиноятчилик ва одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Хамро Рахимзода билан учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш ва тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, муҳокама қилинган масалалар ҳар икки қардош мамлакат ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорликдаги асосий вазифаларидан бири бўлиб қолишини икки давлат идора раҳбарлари алоҳида қайд этдилар. Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашув доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан келишув ҳужжатлари имзоланди. Музокаралар ўзаро ишонч, дўстона ва ишчан муҳитда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг