Ўзбекистон терма жамоасини бошқариб борадиган мураббий маълум бўлди
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини аргентиналик Эктор Купер бошқариб боради. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online"га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси аргентиналик мутахассис билан келишувга эришган. Яқин соатлар ичида мазкур битим борасида расмий хабар берилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, бунгача португалиялик Карлуш Кейруш ва хорватиялик Златко Далич номзодлари билан ҳам музокаралар олиб борган. Бироқ улар билан келишувга эришилмаган. Эктор Купер ва ЎФАнинг ўзаро манфаатлари бир-бирига мос келгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Эктор Купернинг сўнгги жамоаси Миср термаси эди. 2015 йилда жамоага тайинланган 62 ёшли мутахассис мисрликлар билан ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиқарилганди.
Бунга қадар, аргентиналик мураббий Аргентинанинг «Уракан», «Ланус», Испаниянинг «Мальорка», «Валенсия», «Реал Бетис», «Расинг», Италиянинг «Интер», «Парма», Туркиянинг «Ўрдуспор», Грециянинг «Арис», БААнинг «Ал-Васл» клубларида, Грузия (2008-2009) терма жамоасида фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Yunusali Khodjamov (khodjamov78@gmail.com):
Нимага Миср терма жамоаси билан ҳатто Саудия Арабистонига ютқазиб гуруҳда охирги ўринни олган Купер билан келишилади? Кейрушнинг Эрон термаси ЖЧ да ҳарқалай муносиб ўйнади.
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг