Ўзбекистон Қирғизистонга 100 млн. доллар кредит беришни режалаштирмоқда

16:05 01 Август 2019 Жамият
1993 0

Иллюстратив фото

Ҳозирда Қирғизистонга хизмат сафари билан борган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири билан музокараралар ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга 100 млн. доллар кредит бериши масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов журналистларга маълум қилди, деб хабар берди 24.kg манбаси.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил кузида икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида кредит линиясини очишга келишиб олинган. Қарз “Айил Банк” орқали жун ва терини қайта ишловчи қирғизистонлик тадбиркорларга берилди.

У Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажмини 1 млрд. долларга етказиш олдинда турган энг асосий вазифа эканлигини таъкидлаган. 2018 йил якунларига кўра, ушбу кўрсаткич 340 млн. доллар, 2019 йилнинг дастлабки беш ойи давомида эса 130-140 млн долларни ташкил этган.

“Импорт экспортдан юқорироқ. Биз Ўзбекистондан асосан мева-сабзовотларни импорт қилсак, кўмир ва цементни экспорт қиламиз.Қолаверса, Қирғизистондан Ўзбекистонга цемент экспорти масаласини кўриб чиқяпмиз. У имтиёзли шартлар асосида етказилмоқда, аммо 2019 йилнинг 1 октябрида ушбу муддат тугайди. Биз ушбу имтиёзли режим сақланиб қолиниши учун келишиб оламиз”, – дейди С.Муканбетов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?