Ўзбекистон июль ойидан буён Урал ва Сибирга 700 тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди
Жорий йил июнь ойида Жанубий Уралнинг “Чурилово” агрохолдинги “Ўзагроэкспорт” компанияси ва етакчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан мавсумий сабзавот ҳамда меваларни етказиб бериш бўйича битим имзолаганди. Бинобарин, июль ойидан бошлаб Урал ва Сибирь ҳудудларида юртимизда етиштирилган сархил неъматлар жўнатила бошланди. Ўтган қисқа даврда бу борадаги экспорт ҳажми 700 тоннадан ошиб кетди. Бу ҳақида Челябинск вилояти губернатори Ўзбекистон делегацияси билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.
“Бизнинг савдо алоқаларимиз тезлашиб бораяпти. Ўзбекистон Республикаси билан товар айланмасини жиддий фаоллаштирган “Союзпищепром”, “Макфа”, “Сигма”, “Ресурс” етакчи корхоналари бу ишга катта маблағ йўналтирган. Экспорт жўнатмалари ҳажми 12 минг тоннага яқинлашиб қолди. “Чурилово” агрохолдинги ва “Ўзагроэкспорт” компанияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзоланган. Товар айланмасини кўпайтириш истиқболлари мутлақ ҳақиқат деб ҳисоблайман”, - деди губернатор.
Ўтган йилда Челябинск вилояти ва Ўзбекистон ўртасида маҳсулот айирбошлаш 2016 йилга нисбатан 76 фоиз ўсиб, 291 млн. долларни ташкил этди. Ўсиш тенденциялари жорий йилда ҳам кузатилмоқда. Масалан, дастлабки олти ойда товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз ошиб, 152 млн. долларга етди.
Учрашув давомида агросаноат комплекси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва кооперацияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг