Ўзбекистон навбатдаги “Boeing -787-8 Dreamliner”  йўловчи авиалайнерини қабул қабул қилиб олди

08:50 14 Апрель 2019 Жамият
351 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Авиалайнер рақобатдоошлик ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида МАК авиапаркини замонавий авиация техникалари билан янгилаш ва кенгайтириш мақсадидаги инвестицион лойиҳа доирасида сотиб олинган.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Янги самолёт аввалги учта “Boeing -787-8 Dreamliner“ каби ишлаб чиқарувчи заводидан келтирилди. Шунингдек, унда ёнилғи сарфлаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага CО2 газининг ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи "GE Аviation" компаниясининг " GEnх-1B"двигателлари ўрнатилган. Авиалайнер бизнес классда 24 нафар, эконом классда эса 222 нафар жами 246 йўловчини ташишга мўлжалланган.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Унда йўловчилар учун максимал қулайликлар яратилган. Шинам самолёт саҳни, қулай ва кенг ўриндиқлар, янги пол қопламлари, ёритиш ва товуш изоляцияси, индивидуал кўнгилочар дастурли HD сенсорли мониторлар  йўловчиларга парвоз давомида ажойиб таассурот қолдиради.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Таъкидлаш жоизки, навбатдаги "ҳаво кема"си МАК томонидан эксплуатация қилинаётган бошқа учта Dreamlinerдан интернетга кириш ускуналари мавжудлиги билан фарқланади. Бу авиакомпаниянинг “бортда интернет” хизматидан фойдаланиш мумкин бўлган учинчи лайнеридир. Парвоздаги алоқа провайдери МАКнинг "Аirbus- А320nео" самолётига ҳам провайдерлик қилган, (Inflight Entertainment and Connectivity) кўнгилочар дастурлар ва алоқа тизимини ўрнатган "Panasonic Avionics Corporation"компанияси ҳисобланади.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

"Boeing- 787-8 Dreamliner"нинг Марказий Осиёдаги биринчи буюртмачиси бўлган Ўзбекистон миллий авиакомпанияси уларнинг тижорий эксплуатациясини 2016 йилда бошлаган. МАКнинг 2020 йилга мўлжалланган ривожланиш режаларига мувофиқ, авиапарк ушбу русумдаги олтита самолёт билан тўлдирилади ва МДҲда бундай самолётларнинг етакчи эксплуатантига айланади.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Авиапаркнинг модернизация қилиниши Ўзбекистон миллий авиакомпаниясига халқаро авиаташувлар бозорида республиканинг манфаатларини муносиб тарзда намойиш этиш, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, хусусан, ички ва ташқи туризм соҳасини ривожланишига имкон яратиб, унинг тараққиёт йўлида янги босқични бошлаб беради.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019