“Ўзбекистон ҳаво йўллари” бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини қабул қилди

18:02 03 Июль 2019 Жамият
224 0

Кеча Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг бешинчи юқори технологик Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ишлаб чиқарувчи заводидан Тошкентга келтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

U78705 регистрация рақами берилган ушбу янги самолёт олдинги тўртта авиалайнерлар каби, МАК авиапаркини рақобатбардошлик ва хавфсизликни таъминлаш учун замонавий самолётлар билан жиҳозлаш ва кенгайтириш инвестицион лойиҳаси доирасида сотиб олинган.

Бешинчи Boeing 787-8 Dreamlinerда ҳам ёнилғи сарфлаш самарадорлигини ошириш, ҳам шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага карбонат ангидрид газининг ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи GE Aviation компаниясининг GEnx-1B турбопарракли реактив двигателлари ўрнатилган. Мазкур янги лайнер парвоз пайтида кенг миқёсдаги интернетга уланиш учун сунъий йўлдош станциясига эга бўлган авиакомпаниянинг тўртинчи самолётидир.

Авиалайнер 246 (бизнес классда – 24 ва эконом классда – 222) нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Унда йўловчилар учун максимал қулайликлар яратилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Mиллий авиакомпанияси Марказий Осиёда Boeing 787-8 Dreamliner авиалайнерига биринчи бўлиб буюртма берган авиаташувчидир. МАК “орзу лайнер”ларининг тижорий эксплуатациясини 2016 йил сентябрда бошлаган. Бугунги кунда мазкур ҳаво кемаларида Европа, Осиё, Америка мамлакатларига ҳамда Аляскадан Янги Зеландиягача бўлган масофаларда парвозлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг ривожланиш режаларига мувофиқ, миллий авиаташувчи 2020 йилда олтита ушбу турдаги самолётга эга бўлади ва МДҲ мамлакатларида бундай самолётларнинг етакчи фойдаланувчисига айланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019