Ўзбекистон ДХХ раҳбари Тожикистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев бугун, 12 июнь куни ишчи ташриф билан Душанбега борди. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар бермоқда.
Манба берган хабарда қайд қилинишича, Ихтиёр Абдуллаевни пойтахт аэропортида Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов кутиб олган.
Икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари учрашув давомида терроризмга қарши кураш, давлат чегараларини муҳофаза қилиш, ўзаро ахборот алмашиш масалаларини муҳокама қиладилар. Якунда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланиши режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон ДХХ раҳбари Роғун ГЭСи барпо этилаётган ҳудудга ташриф буюриши ва у ерда қурилиш ишларининг бориши билан танишиши ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг