Ўзбекистон 4G интернет қамрови бўйича энг сўнгги ўринда қайд этилди

17:22 30 Май 2019 Жамият
444 0

Ўзбекистон тўртинчи авлод интернети 4G тармоғи ишлайдиган ҳудудлар қамрови бўйича рейтингда энг сўнгги ўринда қайд қилинди. Бу ҳақда Opensignal маълумотларида қайд қилинган.

Мазкур портал ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги абонентларнинг 49,9% фоизигина 4G тармоғидаги интернетдан фойдаланади.

Бу борада етакчи давлат Жанубий Корея (97,5%) бўлиб турибди, 4G қамрови энг кенг иккинчи давлат эса Япония (96,3%). Кучли учликни Норвегия (95,5%) мамлакати якунлаб берган.

Ўзбекистон 4G ишлайдиган ҳудудлари қамрови 50%дан кам бўлган ягона давлат бўлиб турибди. Бу борада кўрсаткичларимиз Ироқ, Эквадор, Гана ва Шри Ланка каби мамлакатлардан ҳам пастроқда қайд қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019