"Ўзбекэнерго" АЖ маъмурий биноси савдога қўйилади. Бошланғич баҳоси 85 млрд сўмдан ошиқ
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ «Ўзбекенерго» АЖ маъмурий бино иншоотларини яхлит ҳолда савдога қўяди.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган яхлит бино-иншоотларнинг бошланғич нархи 85 012 644 286,1 сўм.
Объектнинг инвестиция мажбурияти йирик мегаполисларда қўлланиладиган шаҳарсозликнинг илғор намуналари, замонавий қурилиш меъёрлари ва меъморий ечимларини ўзида акс этган, камида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, савдо мажмуаси ҳамда кўнгилочар хизмат кўрсатиш марказини барпо этиш.
Бу ерда мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига белгиланган тартибда янги биноларни қуришга рухсат берилади. Танлов ғолиби – ташқи дизайн ва қурилиш лойиҳасини Қурилиш вазирлиги билан келишиши лозим.
Танловда иштирок этиш учун аризалар “E-ijro auksion” электрон онлайн аукцион савдо майдончаси орқали қабул қилинади. Талабгор «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига объектни сотиб олиш қийматининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида закалат пули киритиши лозим бўлади.
Шунингдек, танловда иштирок этиш учун топшириладиган тегишли ҳужжатлар билан бирга лойиҳани амалга ошириш концепцияси ҳам тақдим этилиши лозим.
Талабгорлардан келиб тушган таклифлар умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритилади. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қарори, танлов савдосида иштирок этиш учун ариза топширишнинг сўнги муддатидан бошлаб бир ой ичида оммавий ахоборот воситаларида эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг