”Ўзавтосаноат” йил бошидан буён 7,5 трлн сўмдан ортиқ маҳсулотлар, жумладан салкам 60 минг дона автомобил ишлаб чиқарди
Иллюстратив фото
2019 йил I чоракда тармоқ корхоналари томонидан умумий қиймати 7 588,3 млрд сўмдан зиёд товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати ”Халқ сўзи”га маълум қилди.
Ушбу давр мобайнида 59,5 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йил билан солиштирганда 51,4 фоизга кўпроқ деганидир. Шунингдек, 990 та ISUZU автобуси ва юк машинаси, 317 та MAN автобуси ва юк машинаси ва 414 та КамАЗ юк машинаси конвейердан чиқди.
Тармоқ корхоналари томонидан, шунингдек, умумий қиймати 5 175,3 млрд сўмлик халқ истеъмоли товарлари чиқарилди, 2018 йил I чорагига нисбатан ўсиш суръати 166,6% бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг