“Олтин ҳумо” кино тақдимоти: илк парвозга саноқли дақиқалар қолди
Иллюстратив фото
Бугун “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” ННТ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Миллий” телеканал ҳамкорлигида уюштирилаётган “Олтин ҳумо” кино тақдимотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.
Анжуманда киноижодкорлар “Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” “OLTIN HUMO” махсус мукофотини, “Энг яхши ҳужжатли фильм”, “Энг яхши анимацион фильм”, “Энг яхши графика иши”, “Энг яхши овоз режиссёри”, “Энг яхши монтаж иши”, “Энг яхши грим рассоми”, “Энг яхши либослар бўйича рассом иши”, “Энг яхши рассом иши”, “Энг яхши кино бастакори”,“Томошабинлар меҳрини қозонган фильм”, “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши сценарий”, “Энг яхши режиссёрлик иши”, “Энг яхши эркак роли учун”, “Энг яхши аёл роли учун”, “Энг яхши фильм” сингари номинациялар бўйича тақдирланиши кўзда тутилган. Мутахассисларнинг фикрича, келгусида мазкур танлов ўзбек кинематографиясининг миллий “Оскар” мукофотига айланиши кутиляпти.
“Олтин ҳумо” кино тақдимоти бугун “Туркистон” санъат саройида соат 18.00 да бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг