Олимлар саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилишди

Буюк Британиянинг Лондон ва Лидс университетлари олимлари томонидан саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилинди.
Илмий тадқиқот натижалари “European Journal of Cancer” илмий нашрида чоп этилди.
Мутахассислар буни аниқлаш учун ўзига хос сўров ўтказишди. Тадқиқотда 1330 нафар фуқаро иштирок этди. Респондентларнинг 43 фоизи саратон сиқилишдан, 40 фоизи эса касалликни озиқ-овқат қўшимчалари келтириб чиқаради, деган фикрни билдирди. Иштирокчиларнинг 35 фоизи электр тўлқинли нурланиш мазкур хасталикни чақиришини айтиб ўтган. Шундан 19 фоизи микротўлқинли печлардан фойдаланишни зарар, деб ҳисоблайди.
Саратонга чалинмаслик учун қатнашчиларнинг 35 фоизи гени модификацияланган таомлар истеъмол қилмаслиги, 15 фоизи эса пластик идишдан сув ичишда қўрқишини қайд этган.
Доктор Сэмюэль Смитнинг айтишича эса, ўсма касалликларини келтириб чиқарувчи энг асосий омиллар қуёшда меъёридан ортиқ юриш ва чекишдир. Респондентларнинг мос равишда 60 ва 88 фоизи буни билиши маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг