Оҳангаронда 12 км.лик пуллик йўл қурилиши мумкин
Ўзбекистонда пуллик йўлларни жорий қилиш тажриба синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди. Жумладан, хорижий инвесторнинг “Пуллик йўл” бизнес лойиҳаси тегишли давлат идоралари вакиллари билан муҳокама қилинди.
10 йилдан буён, йўл қуриш, кўчмас мулк, саноат-ишлаб чиқариш, тиббиёт ва савдо йўналишларида йирик лойиҳаларни реализация қилиб келаётган бош қароргоҳи Данияда жойлашган “Alliance Capital K/S” компанияси мазкур йўлни қуриш учун инвестиция киритмоқчи.
Компания Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 12 километрлик “Пуллик йўл” лойиҳасини таклиф этди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда фойдаланиб келинаётган А-373 автомобиль йўли шаҳар марказини кесиб ўтган ва унда кунига 20 мингтадан ортиқ турли тоифадаги автоуловлар қатнайди. Қолаверса, йўл юзида доимо аҳоли гавжум бўладиган бозор, мактаб, касб-ҳунар коллежи ва 5 та светофор бўлгани учун ҳам машиналар соатига 50 км. тезликда ҳаракатланишга мажбур.
Юқори сифатли цемент-бетон қопламали пуллик йўл фойдаланишга топширилиши билан шаҳар ичидан ўтувчи анъанавий йўлларда, айниқса, юк машиналарининг қатнови сезиларли даражада камаяди. Лойиҳага кўра, автомагистрал бўйлаб 24 соат давомида ишловчи кафе, ёқилғи қуйиш ва техник хизмат шохобчалари ҳам қурилади.
Энг муҳими, 6 қаторли йўл четига ўрнатилган панжаралар ва бирорта светофорнинг йўқлиги ҳисобига машиналар соатига 120 км. тезликда ҳаракатланишлари мумкин. Пуллик йўлларда махсус автотранспорт воситалар қатнови учун имтиёзлар ҳам тақдим этилади. Масалан, тез тиббий ёрдам, авария хизмати, ФВВ ва Мудофаа вазирлигига.
Оҳангаронда қуриладиган пуллик йўл Ўзбекистонда ягона бўлмас қолмаслиги аниқ. Сабаби, ҳозирда юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи яна бир Тошкент — Самарқанд автомагистраль йўл лойиҳаси ҳам муҳокама қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг