Ногиронлиги бор шахсларнинг асоссиз қайта-қайта текширувдан ўтказилиши, улардан кераксиз, қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши кескин танқид қилинди

11:09 03 Май 2019 Жамият
326 0

Иллюстратив фото

Мунисхон Каримова, ”Халқ сўзи Online”. Сенат Раиси ўз чиқишида Сенатга фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни эътиборга олиб, яна бир муаммо – ногиронликни белгилаш борасидаги камчиликлар сабаблари дастлабки тарзда ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган 608 мингдан зиёд шахслар истиқомат қилади.

Уларга зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий- ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилган, Давлат бюджетидан салмоқли маблағлар йўналтирилмоқда.

Бироқ, деди Сенат Раиси — ногиронлиги бор шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уни белгилашда қатор қийинчиликлар ва сунъий тўсиқлар юзага келмоқда.

Хусусан, норматив - ҳуқуқий ҳужжатлардаги тафовутлар ҳамда ташкилий ишлардаги хатоликлар туфайли ногироннинг анатомик ва физиологик нуқсонлари аниқ кўриниб турганига қарамасдан, улар қатор тиббий кўриклардан қайта-қайта ўтмоқда, мутахассисларнинг эшиги олдида асоссиз равишда қўштирноқ ичида “мурувват” кутмоқда.

Бундан ташқари, тегишли қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ногиронлардан асоссиз талаб этилмоқда.

Меҳнат дафтарчасидан кўчирма, фуқаролар йиғинидан маълумотнома, никоҳ гувоҳномаси, ишдан бўшаганлик тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Шу ўринда савол туғилади: табиатан шундоқ ҳам кўнгли ярим инсонларни сарсон қилиш кимга ва нима учун керак?

Йиллар давомида амалда бўлган талаб ва меъёрларни замонга мос тарзда такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар нега шу пайтгача кўрилмаяпти ?

Бюджет маблағларини мақсадли сарфлашни иддао қилаётган мутасаддиларнинг талаблари фақат ногиронларга қаратилганми ?

Бу борада чуқур таҳлиллар ўтказилиб, муаммоларни бартараф қилиш чоралари кўрилишига умид қиламиз”, деди Н. Йўлдошев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019