Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегаралари ўзгартирилади
Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар бермоқда.
18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида мазкур масала ўртага ташланган ва у 21 июнь куни бўлиб ўтадиган Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинган.
Ялпи мажлисда Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
Маълумотларга кўра, Кармана туманидаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан – 1 071,44 гектар, “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан – 26,14 гектар ер майдонлари Навоий шаҳри таркибига ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг