Миллий ядро тадқиқотлари университети магистратурасида ўқиш учун ажратиладиган квоталар икки баравар ортади

Иллюстратив фото
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “МИФИ” миллий ядро тадқиқотлари университети (MМФИ МТЯУ) магистратурасида ўқиш учун Ўзбекистон Республикасига ажратиладиган квоталар икки баравар ортади ва 30 ўринни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан ҳозирги пайтда бакалавриатнинг 4 босқич талабалари ёки физика, энергетика ва иссиқлик техникаси соҳасида бакалавриатни тамомланган мутахассислар орасидан номзодларни танлаш амалга оширилмоқда. Талабалар билимларни яхши ўзлаштириши ва рус тилини билиши зарур.
MМФИ МТЯУ магистратурасида “14.04.01 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси” ва “14.04.02 Ядро физикаси ва технологиялари” йўналишлари бўйича ўқиш мақсадида танловда иштирок этиш учун Россотрудничествонинг расмий веб-сайтида мураккаб бўлмаган рўйхатдан ўтиш таомилини бажариши керак. Рўйхатдан ўтиш пайтида муқобил сифатида бошқа университетларни ҳам қўшиш, ва изоҳда “Росатом” линияси деб кўрсатиш керак.
Аризалар 2019 йил 15 январгача қабул қилинган, “Ўзатом” агентлиги ва Россотрудничество ташаббусига кўра аризаларни қабул қилиш муддати 2019 йил 20 февралгача узайтирилди.
MМФИ МТЯУ битирувчилари Ўзбекистон Республикаси атом энергетикаси соҳасида кафолатли ва малакали иш билан таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг