Миллиардер Шодиев Сирдарёдаги бунёдкорлик ишлари учун 40 миллиард сўм маблағ ажратди
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Шу йил 9 апрель куни миллиардер Фаттоҳ Шодиев томонидан ташкил этилган “Шодиев халқаро фонди” делегацияси Гулистон шаҳрига ташриф буюрди.
Делегация аъзоларини Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қабул қилди.
Учрашувда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилояти аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, воҳада кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун жамғарма томонидан 40 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилганлиги билдирилди.
Эътиборлиси, мазкур учрашувдан кўп ўтмай, яъни бугун мазкур маблағнинг қарийб 30 миллиард сўми вилоятдаги махсус ҳисоб рақамга келиб тушди.
Айтиш лозимки, ушбу ҳомийлик сармояси “Обод қишлоқ” дастури доирасида чекка қишлоқларни ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, автомобиль йўлларини, оқова сув тизимларини мукаммал таъмирлашишларига йўналтирилади.
Шунингдек, маблағнинг бир қисми Президентимиз ташаббуси билан Ховос туманида барпо этилаётган “Xovos city” қурилиш мажмуасига сарфланиши ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, миллиардер Фаттоҳ Шодиев илк иш фаолиятини Сирдарё вилоятида бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг