Миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш мақсадида янги лойиҳа ишга туширилди

2010 йилда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг икки фоизини меҳнат муҳожирларининг фарзандлари ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу рақам 6 фоизга етган. Яъни, 250 нафарга яқин боланинг ота-онаси фарзандини давлат қарамоғига топшириб, даромад топиш мақсадида четга кетган.
Аммо бу масаланинг бир томони, холос. Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда 2 миллиондан ортиқ ватандошимиз бошқа давлатларда меҳнат мигранти саналади. Уларнинг ортида оиласи, кимларгадир ишониб топшириб кетилган фарзандлари бор, албатта. Ота-онаси узоқда меҳнат қилаётган болаларнинг таълими, соғлиги ва умуман ҳаёти масаласи – Ўзбекистонда иш бошлаган янги лойиҳа доирасида атрофлича таҳлил қилинади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, ЮНИСЕФ, Европа иттифоқи кўмагида миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш бўйича лойиҳа тақдимотида бу ҳақда батафсил маълумот берилди. У Жанубий-шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Марказий Осиё минтақаларидаги саккизта мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилади.
Лойиҳа асосан мигрантларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, васийлик ва ҳомийлик органлари, давлат ва нотижорат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган. Бунинг учун республикамизнинг тўртта вилояти танлаб олинди. Яъни, айни пайтда мигрантлар сони нисбатан юқори бўлган Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида 2020 йилнинг декабрига қадар босқичма босқич амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида мавзуга оид тадқиқотлар ўтказиш, мигрантларнинг фарзандлари дуч келаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш кўзда тутиляпти. Бундай оилаларга ўз вақтида ва керакли ёрдамни ташкил этиш юзасидан зарур механизмларни ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Янгиликлар тақвими
« | Апрель 2025 | » | ||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
31 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 |
5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг