Машҳур француз бренди Ўзбекистонда қурилиш моллари савдо тармоғини очмоқчи

14:16 21 Февраль 2019 Жамият
447 0

Leroy Merlin Ўзбекистонда ўз филиалини очишни истамоқда. Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган ўзбек-француз бизнес форумида маълум қилинди.

Мазкур форум доирасида томонлар энергетика, логистика, инжиниринг, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, косметика, электроника каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди

CCI France Russie бош директори ўринбосари Николя Дюкре Ўзбекистонда инвестициявий муҳит яхшиланиб бораётгани, шунинг учун француз компаниялари мамлакатга бизнес учун салоҳиятли жой сифатида қарашаётганини таъкидлаб ўтди.

Улардан бири қурилиш материаллари бўйича йирик савдо тармоғи Leroy Merlinдир. Мазкур бренд юртимизда ўз филиалини очмоқчи. Француз компанияларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан шуғулланадиган Urus Advisory компанияси директори Александр Теддининг айтишича, бундай мисоллар ўнлаб топилади.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен Де Вильмор шу йил март ойи охирида Ўзбекистонда Франция иқтисодиёти ҳафталиги ўтказилишини маълум қилди. Унда кўплаб машҳур француз компаниялари иштирок этиши кутиляпти.

Форумда 2018 йил якуни бўйича икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 360 млн. долларга етгани, бу 2017 йилдагига нисбатан 19 фоиз кўп эканлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, Leroy Merlin вакиллари ўтган йил ҳам мамлакатимизга ташриф буюришганди. Ўшанда улар Les Laboratories Servier, Schneider Electric, Aggreko, Legrand, Aereco, Франко-Россия ССП (CCIFR), MK3, “Спектрум” компаниялар гуруҳи, SNF, “РЖД Логистика”, Electroshield Samara, CNIM, Clemessy, Commerzbank каби компания ва ташкилотлар жой олган француз делегацияси таркибида келишган. Улар юртимизнинг сармоявий имкониятлари билан яқиндан танишиб кетишганди.

Маълумот учун, Leroy Merlin Европадаги энг йирик DIY-ритейлер(хўжалик моллари савдоси)ларидан биридир. Унга 1923 йилда асос солинган.

Компания ўз формати билан машҳур. Гап шундаки, унинг гипермаркетлари майдони одатда 5-6 минг ва кўпинча 10 минг квадрат метрдан иборат бўлади ҳамда миллионер-шаҳарлар ҳамда минтақавий марказлар ташқарисига жойлаштирилади.

Унинг дўконлари ўз-ўзига хизмат шаклида ишлайди. Ходимлари эса фақатгина товарларни тахлаш ҳамда мижозларга консультация бериш билан шуғулланади.

Leroy Merlin 2015 йилда ўз йўналиши бўйича Франциядаги энг йирик тармоққа айланди. Ўшанда у маҳаллий бозорнинг 37 фоизини эгаллаган эди. Айни пайтда ушбу ритейлер Бразилия, Греция, Испания, Италия, Хитой, Кипр, Польша, Португалия, Россия ва бошқа давлатларда фаолият юритиб келяпти. Йиллик айланмаси 2014 йилда 14 млрд. евродан ошиб кетган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019