MAN AUTO UZBEKISTAN Афғонистонга техника экспорт қилди
“JV MAN Auto-Uzbekistan” компанияси Афғонистонга биринчи экспортни амалга оширди. Бу ҳақда ”Ўзавтосаноат” матбуот хизмати ”Халқ сўзи”га маълум қилди.
Харидлар бўйича миллий идора Қобул ҳокимлигига MAN CLA автосамосвали ва MAN CLA сув ташувчи автоцистерналарни топширди ва техникалар аллақачон тўлиқ қувват билан муваффақиятли ишлатилмоқда.
Қайд этиш жоизки, бугунги кунда “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК Қозоғистон, Тожикистон, Грузия, Озарбойжон, Украинага техника экспорт қилмоқда.
“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК ҳозирда Ўзбекистон автомобиль тармоғининг энг устувор лойиҳаларидан бири саналади. Компаниянинг асосий йўналиши Ўзбекистон ва қўшни Марказий Осиё мамлакатлари бозорлари учун MAN тижорий юк машиналарини ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг