“Малика” савдо мажмуасидаги 80 фоиз дўконлар ёпиб қўйилмаган

16:26 17 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
963 0

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Малика” савдо мажмуасида жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган назорат тадбири тафсилотлари турлича талқин қилинмоқда.

Хусусан, “тадбиркорларнинг 80 фоиз дўконлари ёпиб қўйилди”, “энди бундан буён текшир-текшир бошланди” ёки “товарлар ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан олиб қўйилди ва эртага қайтарилмайди” каби мазмундаги нотўғри фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси уларга қуйидагича изоҳ билдиради.

“Малика” савдо мажмуасида жами 205 та савдо дўкони мавжуд бўлиб, 2018 йил 15 ноябрь куни уларнинг 80 фоиздан ортиғи, яъни барча ҳужжатларга эга, қонуний йўл билан ишлаётган савдо дўконлари ўз фаолиятини одатдагидек давом эттирмоқда.

Солиқ органлари томонидан профилактик тадбирлар ва тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний шахсларга ўз бизнесини тўғри йўлга қўйишлари учун ёрдам берилмоқда. Жорий йилнинг биргина сентябрь-октябрь ойларида 22 нафар шахснинг тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишига кўмаклашилган.

Лекин бундай тарғибот-ташвиқот ишларига бефарқлик билан қараб, ўз фаолиятини ноқонуний юритиб келганларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйишга қаратилган манзилли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Айнан “Малика” савдо мажмуасидаги назорат тадбирида 205 та дўкондан 13 тасида тадбиркорлик гувоҳномаси бўлмаган шахслар савдо билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Уларга тегишли бўлган ҳеч қандай ҳужжат ва сифат сертификатисиз, умумий қиймати қарийб 308 млн. сўмлик маиший техника воситалари, уяли алоқа телефонлари ва аксессуарлар масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилди.

Назорат тадбири давомида ҳужжатсиз сотилаётган товарларни вақтинча олиш юзасидан барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Жумладан, товарни олиш далолатномаси (унда аниқ рўйхат келтирилган), унинг нусхаси ҳуқуқбузарга тақдим этилган.

Савдодан олинган товарлар сақлаш учун махсус дўконларга топширилиб, уларнинг бутлигини таъминлаш бўйича аниқ масъул шахсларга жавобгарлик юклатилди. Ушбу ҳуқуқбузарлар камчиликларни бартараф этса, яъни 1 ойлик муддат давомида ўз фаолиятини қонуний асосда йўлга қўйса, улар учун ҳеч қандай жарималар қўлланилмаган ҳолда, олиб қўйилган товарлари қайтариб берилиши суд орқали ҳал этилади. Бу борада тегишли ишлар бошлаб юборилган.

Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятини қонун доирасида олиб бораётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган тадбиркорларга ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини, фаолияти ортиқча текширилмаслигини яна бир бор эслатиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019