Китобда 206 хонадон селдан жиддий зарар кўрди

17:30 14 Май 2018 Жамият
5784 0
Фото: Интернет. Суратнинг воқеага алоқаси йўқ.

Китоб туманида 13 майдан 14 майга ўтар кечаси кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари юзага келиб, тумандаги Жиллисув, Боғибаланд, Анорзор, Макрид, Аёқчи маҳаллалари аҳолисига жиддий зиён етказди.  
Маълумотларга қараганда, Жиллисув маҳалласидаги 112 хонадон селдан зарар кўриб, шундан 7 хонадон уйлари яшаш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган. Боғибаланд  маҳалласидаги 15 хонадон, Анорзор маҳалласидаги 3 хонадон селдан талофат кўрган. Макрид маҳалласида 36, Аёқчи маҳалласида эса 40 та хонадон жиддий зарар кўрган.

Тошқин қишлоқларни боғловчи 12 та кўприкни ювиб кетган. Автомобиль йўлларига ҳам жиддий зиён етганлиги учун транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Булардан ташқари, аҳолига тегишли айрим транспорт воситалари ҳам ном-нишонсиз йўқолиб қолгани айтилмоқда. 
Сел оқими аҳоли хонадонларида парваришланаётган 120дан ортиқ чорва молларини оқизиб кетган.
Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. 

Айни пайтда маҳаллаларда селдан зарар кўрган хонадонлар оилалари вақтинча бошқа жойларга кўчирилиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.  
Аҳад МУҲАММАДИЕВ. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?