Хўжайлида юз берган ЙТҲ оқибатида Вазирлар Кенгаши ва вазирликнинг мансабдор шахслари, жами 4 киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида 27 декабрь куни оғир йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши оламдан ўтди.
Бахтсиз ҳодиса “Нексия-3” маркали автомашинанинг бетон тўсиққа бориб урилганлиги оқибатида содир бўлганлиги айтилмоқда. Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига сабаб бўлган.
Вафот этган фуқароларнинг иккитаси Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган (биттаси вазир ўринбосари, биттаси машина ҳайдовчиси), бир киши Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биттаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассисларидир.
ЙТҲнинг содир бўлишига асафльт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг