Хива кўчаларида янги автобуслар ҳаракатлана бошлади

Архив фото
Урганч ва Хива шаҳарларини боғловчи темир йўл линияси ва замонавий вокзал биноси фойдаланишга топширилгач Тошкент – Хива йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилган эди. Эндиликда хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида Бухоро – Хива йўналиши бўйича ҳам йўловчи поездлари мунтазам қатнай бошлади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида яна бир лойиҳа амалга оширилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган “ISUZU” русумли 14 та автобус харид қилиниб, темир йўл вокзалидан шаҳар атрофи йўналишларида белгиланган жадвал бўйича ҳаракатлана бошлади.
Эндиликда сайёҳлар замонавий автобусларда сайр қилиб қадимий шаҳарнинг бетакрор гўзалликларидан янада кўпроқ завқ олишлари мумкин - дейди Ўзбекистон автомобильтранспорти агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳматилло Бабаев. - Ушбу қулайликдан маҳаллий аҳоли , айниқса, дарс машғулотларига транспорт воситасида қатновчи талабалар, мактаб ўқувчилари жуда мамнун.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи” мухбири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда ўтказилаётган Халқаро экологик технологиялар кўргазмаси – «Eco Expo Central Asia 2025»дан фоторепортаж
- Эрон президенти Исроил билан можарони тўхтатиш шартларини маълум қилди
- Туризм салоҳияти юксак «Булут орти» қўрғони
- Қирғизистон Россиядан ўз фуқароларига алоҳида мақом беришни талаб қилмоқда
- Тинчликни таниш
- Эрон ва Исроил қўшинларининг жанговар салоҳияти солиштирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг