Карманада Ўзбекистонда муқобили йўқ “хавфсиз йўлакча” қурилди (Фото)


“Халқ сўзи online”. Темур Эшбоев/Навоий. Кармана шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида янги инновацион лойиҳа асосида “Хавфсиз пиёдалар йўлакчаси” қуриб битказилди.
Мазкур ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи кўп функцияли “AutocomMTR/uz” аппарат-дастурий комплекси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.
Йўлакча сутканинг барча пайтида пиёдалар хавфсизлигини бирдек таъминлаш мақсадида мураккаб электрон воситалар билан жиҳозланган.
Хусусан, ушбу пиёдалар йўлакчасига 50 ва 30 метр етмасдан виброшовқинли қопламалар ётқизилган бўлиб, улар ҳайдовчинининг сергаклигини ошириш билан бирга йўлакчага яқинлашаётганлигидан огоҳ этади. Шунингдек, махсус қурилмалар пиёда йўлакка кириши билан ишга тушиб, ўта сезгир детекторлар ёрдамида йўлакка пиёда кираётганлиги тўғрисидаги огоҳлик сигналини ҳаракатланаётган пиёда тасвири акс этган йўл белгисига узатилади. Ушбу сигнал ҳайдовчиларни йўлакчада пиёда ҳаракатланаётганидан огоҳ этади.
“Келгусида ушбу ҳудудда йўл ҳаракати қоидабузарликларини фиксация(қайд) қилувчи 2та ҳамда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқароларни назорат қилувчи 2та видеокамера ўрнатилади. Шу орқали пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга йўл ҳаракати қоидабузарликларининг олди олинади”, - дейди вилоят ИИБ ЙХХБ матбуот хизмати раҳбари Элмурод Ашуров.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг