Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан халқаро симпозиум ўтказилади

Бугун миниатюра санъатини нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ўрганиш ривожланиб боряпти. Хусусан, «Шарқ Рафаэли» деб аталувчи Камолиддин Беҳзод ижодини ҳам бадиий асар сифатида, ҳам илмий жиҳатдан тадқиқ этишга эътибор ортиб бораётгани сир эмас. Миллий матбуот марказида рассом таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан 14-16 октябрь кунлари ўтказиладиган Халқаро симпозиумга бағишланган матбуот анжуманида бу тўғрида батафсил сўз юритилди.
Тадбирда таъкидланишича, бу йил Халқаро симпозиум пандемия сабаб онлайн тарзда ўтказилади. Унда 20 дан ортиқ хорижий давлатлардан таниқли санъатшунослар, Шарқ миниатюра санъатининг етакчи мутахассислари, беҳзодшунослар иштироки кутилмоқда. Йирик анжуман доирасида Камолиддин Беҳзод ва унинг даврига доир илмий-ижодий қарашлар ҳақида маълумот берилиб, фондда сақланаётган асарлар, Шарқ миниатюра санъати устаси Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг 60 дан ортиқ шахсий кўргазмаси, шунингдек, Тошкент фотосуратлар уйида 6 та давлат: Эрон, Буюк Британия, Туркия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон каби мамлакатлардан рассомлар ижоди намойиш этилади.
15 октябрь куни Халқаро маданият карвонсаройида Камолиддин Беҳзод издошлари танловинг республика босқичи ўтказилиши режалаштирилган.
Симпозиум «Камолиддин Беҳзод ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида» мавзуидаги халқаро илмий-амалий онлайн конференция билан якунланади.
— Туркияда 6 та асари сақланади, — дейди Гулабза Қаршиева Халқаро симпозиум куратори, Камолиддин Беҳзод номидаги шарқ миниатюра санъати музейи директори. — Шахсий фонд ва музейларда сақланаётган асарлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Халқаро анжуманда К. Беҳзод ижодини сақлаш ва тарғиб этиш, рассом ижодининг асл нусхалардан иборат кўргазмалар ташкил этиш каби масалалар ҳам муҳокама этиш режалаштирилган. Бир сўз билан айтганда, онлайн симпозиум халқаро доирада фикр алмашишга янада қулай имкон яратади.
Юлдуз Ўрмонова
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг