ИШИД таркибида жанговар ҳаракатларда қатнашган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди Суриядаги террорчилик ташкилотлари сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган 8 нафар шахсга нисбатан якуний ҳукмни ўқиб эшиттирди.
“Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг 8 нафар фуқароси Суриядаги террорчилик ташкилотлари томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун 6 йилдан 14 йилга қадар озодликдан маҳрум этилди”, — дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, судланган 2 нафар фуқаро — Муҳаммад Абдурасулов ва Муҳаммадали Шокиров 2010 йилда Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетиб, у ерда “Таблиғи жамоат” халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг таъсири остига тушган. Орадан 2 йил ўтгач, улар Суриядаги лагерга бориб, ИШИДга алоқадор жанговар ҳаракатларда қатнашган.
“2016 йилда Абдурасулов ва Шокиров Ўзбекистонга қайтган ва 6 нафар фуқарони Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жўнатган”, — дейди суд вакили.
Унинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳга нисбатан ўтказилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида яна 30 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Сурияга чиқиб кетишининг олди олинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил февраль ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо фуқаро Аҳрор Қосимовни 10 йилга озодликдан маҳрум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг