Гулистонда маҳаллий иқлимга мослашган ноёб дарахт гуллади

17:21 21 Май 2018 Жамият
3364 0

Айни пайтда Гулистон шаҳрининг қоқ марказидан асал ҳидини эслатувчи ифор таралмоқда. Боиси, Ёшлар хиёбони ва Хотира майдони атрофидаги липа (жўка) дарахтлари илк бор гуллади.

Муболаға эмас, Мирзачўл воҳаси ер шароитида ниҳол кўкартириш игна билан қудуқ қазишдек гап. Шу маънода Италиядан келтирилган, асосан субтропик минтақаларда ўсадиган 150та липа кўчатининг тўлиқ тутганлигини мўъжиза дейиш мумкин.

 “Ўрмон маликаси” деб таърифланадиган мазкур дарахтнинг бизнинг иқлим ва тупроғимизга мослашиши учун бир йил  вақт кетди. Уларни ҳозирги баравж ҳолатга келтиргунча кўплаб агротехник тадбирларни амалга оширдик. Хусусан, кўчат жойлаштирилган тупроқни гумус билан тўйинтирдик. Ниҳолларни жазирама иссиқдан сақлаш учун махсус мато билан ўраб чиқдик ҳамда кучли шамоллардан ҳимоя қилиш ва сарвқомат бўлиши мақсадида ҳар бирига чиройли таянч мосламалари ҳам ўрнатдик. Яна бир жиҳати, бевосита липа парвариши билан доимий шуғулланадиган алоҳида гуруҳ  туздик”, — дейди Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Абдуқул Отабоев.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер