Гулистонда Ҳалимa Худойбердиева номидаги ижод мактабининг тамал тоши қўйилди
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Маълумки, Президентимиз шу йил 19 февралдаги Сирдарё вилоятига ташрифида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар. Бугун Гулистон шаҳрида ана шу мактаб биносига тамал тоши қўйиш тантанаси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 августигача қуриб фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур ўқув муассасасида 150 нафар иқтидорли ўғил-қиз таълим олиши мўлжалланмоқда. Қурилишнинг лойиҳа таклифига кўра, мактаб умумий кўриниши эзгулик, орзу-умидлар, тинчлик рамзи- парвоздаги лайлакни эслатувчи муҳташам ва бетакрор меъморий ечимдаги бинога эга бўлади.Унда халқимизнинг севимли шоирасининг ҳаёти ва ижодига оид музей ҳам жой олиши белгиланган.

- Бугун сирдарёликлар, айниқса ёшларнинг қувончи чексиз, -дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти лауреати, Гулистон давлат университети талабаси Азизахон Зулфиқорова. - Негаки, энди ҳадемай адабиётга, бадиий ижодга ҳавасманд ўқувчилар учун ҳам ихтисослаштирилган замонавий мактабимиз бўлади. Ўйлайманки, унда таълим олган ёшларимиз айни Сирдарёда туғилиб ўсган ардоқли шоирамиз Ҳалима Худойбердиеванинг муносиб издошлари бўлиб етишадилар.
Мактаб қурилиши бошланишига бағишланган маросимда шоиранинг синглиси, Ховос туманидаги 23-мактаб ўқитувчиси Раҳима Худойбердиева сўзга чиқиб, опаси- Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиевага кўрсатилган юксак иззат –эҳтиром учун ижодкорнинг оила аъзолари номидан чексиз миннатдорлик билдирди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг