GM Uzbekistan номи ўзгаради
GM Uzbekistan автомобиль заводи номи ўзгаради. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил қилинган “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилди.
"Тез орада GM Uzbekistan номи ўзгаради. Ҳозирда бу бўйича иш олиб бормоқдамиз. Ҳамма масала ҳал бўлгач, бу ҳақида хабар берамиз", дея Шукуровнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Халқ сўзи" мухбири.
Эслатиб ўтамиз, корхона экспорт қилинган маҳсулотларини Ravon бренди остида сотиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг