Францияда ўзбек “Ёр-ёр”и янгради

17:27 31 Июль 2018 Жамият
2257 0
Фото: RFI

Ўзбек ҳунармандлари Францияда ўтказилган 20 – 29 июль кунлари “Дунё маданияти – Ганна – 2018” фестивалида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири Мавжуд Холматова хабар бермоқда.

— ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан 45 бор ташкил этилган ушбу фестиваль Францияда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунларига тўғри келганлиги ўзбек маданияти ва санъати, қадимий анъана ва ибратли қадриятларимиз намойишига айланди“, —дейди Республика “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот котиби Нилуфар Ҳотамова. — Тадбир доирасида ташкил этилган миллий либослар намойиши, мусиқа, урф-одатлар, анъаналар ва юртимиз таомларининг ранг-баранглиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан халқ амалий санъати намуналари, хусусан, ёғоч ўймакорлиги, кашта, миниатюра, миллий либослар ва кулолчилик маҳсулотлари, шунингдек, “Сардоба” фольклор-этнографик ансамбли, Лазги” гуруҳи томонидан ижро этилган ”Ёр-ёр”, “Келин-салом” ва “Бешик тўйи” каби маросимлар иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?