Фаттоҳ Шодиевнинг халқаро фонди “Ховос сити”да 50 та уй қурилишини ҳомийлик асосида молиялаштирмоқда

12:06 28 Май 2019 Жамият
687 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган “Ховос сити”даги 50 та икки ва уч хонали, икки сотихли ҳовлига эга уйлар қурилиши “Шодиев Халқаро фондининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси” томонидан ҳомийлик асосида молиялаштирилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, асли келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган миллиардер Фаттоҳ Шодиев томонидан ташкил этилган мазкур ваколатхона делегацияси шу йил 9 апрель куни Гулистон шаҳрига ташриф буюрган эди.

Делегация аъзоларининг Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан бўлган учрашувида ваколатхона томонидан вилоят аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, воҳада кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари, “Обод қишлоқ” дастури ижросига ҳисса қўшиш мақсадида 40 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилинганлиги билдирилганди. Шунингдек, ушбу маблағнинг бир қисми “Ховос сити” қурилишига йўналтирилиши ҳам маълум қилинган эди.

Маълумот учун, белгиланган лойиҳага кўра “Ховос сити”да яна 100 та ана шундай турар-жой қурилиши мўлжалланган. Шунингдек, жами 30 та кўпқаватли бинолар бунёд этиш ишлари ҳам жадал давом этмоқда. Мазкур уйлар битгач 1000 га яқин оила замонавий хонадон соҳиблари бўлиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019