Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”

16:01 30 Ноябрь 2019 Жамият
2780 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этаётган Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов журналистларга қуйидагиларни маълум қилди.

- Бугун янгиланаётган мамлакатимизда ОАВни роли жуда катта. Бунда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида очиқлик, шаффофлик таъминланмоқда. Яқинда 22 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз йиғилишларида ОАВ ҳақида тўхталиб, матбуот бу фаолиятимзни акс эттирадиган кўзгу, бу кўзгуга узоқ вақт эътиборсиз қараб келдик, деб мазкур масала бўйича алоҳида топшириқлар ва йўналишларни белгилаб бердилар.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бугун эса Сенатимизни Раиси ҳам эътиборимизни шу масалага қаратди. Тан олиб айтишимиз керак, бугунги кунда ОАВ бўйича, умуман, халқимиз, фуқароларимиз чиқишларини, реал воқелик, бўлиб ўтаётган камчиликларга кўпинча биз бефарқ қараб, эътирозларига эътибор бермасдан, айрим ҳолларда қўпол муносабатлар бўлаётгани ҳам, сир эмас. Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак. Муҳтарам Президентимиз шу принципни давом эттирмоқда. Биз бундан ўрнак олиб, мазкур жабҳани янада ривожлантиришимиз керак. Шахсан ҳокимлар бунга ўрнак бўлиши керак. Халқ билан мулоқот ва ОАВ билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиши керак.      


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019