Сурхондарёда селни бартараф этиш чоғида ҳалок бўлган ДХХ ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбийларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармонга кўра, ҳарбий бурчини адо этишда ҳамда табиий офат давомида одамлар ҳаётини сақлаб қолишда кўрсатган мардлик ва жасорати учун Ўразолиев Шохрухбек Норжигит ўғли (вафотидан кейин) ҳамда Мухидинов Бобиржон Насирдинович (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара пости бошлиғининг ўринбосари) «Жасорат» медали билан мукофотланди.
Шохрухбек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари мутахассис-гранатомётчиси эди.
Эслатиб ўтамиз, Cурхондарё вилоятига кучли сел келган пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, маҳаллий ҳокимият ва бошқа ташкилотлар вакиллари юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб этилган.
Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибида 2014 йилдан буён шартнома асосида ишлаб келган Ўрозалиев Шохрухбек Норжигит ўғли ҳам сел келаётганда унинг йўлини тўсиш чоғида ҳаётдан кўз юмган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг