“Дамас”лар ўрнини “Пежо”лар эгаллайди

Ўзбекистонда “Damas” автомашиналарида йўловчиларни ташишни босқичма-босқич “Peugoet” микроавтобусларига ўтказиш дастури амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобов айтиб ўтди.
“Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” Ўзбекистон — Франция автомобиль заводи ўз маҳсулотларининг биринчи туркумини жорий йил декабрь ойида етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ерда икки русумдаги – “Пежо боксер” (10-12 хил модификацияли) ва “Пежо эксперт” (7 та модификация) ишлаб чиқарилади. Йилига биринчи турдаги модель 3 мингта, иккинчиси эса 13 мингта тайёрланади.
Бугун хусусий ташувчилар орасида “Damas” ўзининг иқтисодий тежамкорлиги билан жуда машҳур. Аммо бу турдаги транспорт воситаси йўловчилар учун жуда ноқулай ҳисобланиб, фавқулодда вазиятларда хавфсиз эмас.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобовнинг айтишича, айни пайтда мамлакатимизда йўловчи ташишда 36 мингта “Damas”дан фойдаланилаяпти.
“Тўғри, бугунги кунгача юртимиз вилоятлари шаҳар олди ва шаҳарларида “Damas”лар қатнаяпти. Пойтахтда эса улар энди йўқ. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида Жиззахда 11 ва 17 ўринли янги микроавтобусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур техника босқичма-босқич йўлларимиздаги “Damas”ларни алмаштиради. Ташувчилар ушбу техникани кутишаяпти, бизнинг агентликда ҳам бундай микроавтобусларни сотиб олиш бўйича дастур бор. Бу худди, масалан, Ўзбекистонда “Тико” ишлаб чиқариш тўхтатилгандан сўнг, “Матиз” ва “Спарк” ишлаб чиқаришга ўтилгани каби янги босқичга кўтарилиш бўлади”, — деди Ш. Шоваҳобов.
Маълум қилинишича, янги микроавтобуслар шинам, хавфсиз ва бошқаришга қулай, шунингдек, бензин сарфлаш нуқтаи назаридан тежамкордир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг