Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги кўприк июнда фойдаланишга топширилади (Фоторепортаж)

16:56 30 Апрель 2018 Жамият
1231 0
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи"

Пойтахтимизнинг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган мазкур маҳобатли кўприк “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси мутахассислари томонидан қурилаяпти.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи"

Жамият матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 667,5 метрни ташкил этади. Эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги 24,5 метрни ташкил этади. Йирик иншоот жами 21 та устун оралиғида барпо этилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи"

Эътиборлиси, бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар яратилади. Хусусан, умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилади, шунингдек, ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилади.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи"

Янги бунёд этилаётган йўл ўтказгичнинг ёритиш тизими ҳам жаҳон андозаларига мос равишда бўлади. 

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи"

Янги кўприк жорий йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилади. 
Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар