Бухоролик бўлажак олима қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди

19:33 14 Февраль 2019 Жамият
2023 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи Online”, Истам ИБРОҲИМОВ/Бухоро. Дунёда қандли диабетдан азият чекаётган одамлар кўп.Оёқ товони диабети ушбу хасталикнинг бир тури саналади.

Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова шу касалликка чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди.

— У оёққа тушадиган босимни пасайтиради, товондаги қон айланишини яхшилайди, — дейди қандли диабет билан оғриган беморлар учун рационал пойабзал конструкцияси ва технологиясини яратиш устида илмий изланишлар олиб бораётган М. Муҳаммедова. — Биз бир гуруҳ беморларга шу пойабзални тақдим этган ҳолда тажриба – синов ишларини олиб бордик.Улар оёғидаги жиддий яллиғланишлар атиги бир ойда барҳам топди.

Бухорода бўлиб ўтган “Қиш –2019” кўргазмасида бўлғуси олиманинг изланишлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?