Божхоначилар хуфёна текширувлардан қандай ўтди

Божхона ходимларининг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида 16 маротаба хуфёна текширувлар ўтказилган.
Ўз навбатида Давлат божхона қўмитаси томонидан пора бериш ва пора олишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида кўргазмалари, плакатлар ва стол устига қўйишга мўлжалланган буклетлар ишлаб чиқилган бўлиб, барча божхона бошқармалари, комплекслари ва постларига тарқатилган. Ўз навбатида профилактик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Уларда божхоначилар ота-оналари ва оила аъзоларини иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Шу каби маълумотлар яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси ҳамда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда шахсий таркиб ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида “Коррупция — маънавият ва тараққиёт душмани” мавзусида ташкил этилган навбатдаги давра суҳбатида алоҳида таъкидланди.
Мулоқот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтган йил 2 февраль куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига қаратилди. Зеро, мазкур ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари бўйлаб қамраб олиш имконини бермоқда.
Тадбирда мавзуга доир маърузалар тингланди ҳамда божхона органларида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг