БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича элчиси Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади

11:08 30 Июнь 2020 Сиёсат
378 0

Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб 30 июнь – Ёшлар куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Шу муносабат билан, БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича элчиси Жаятма Викраманаяке мамлакатимиздаги йигит-қизларга самимий табрик йўллади, деб хабар берди «Дунё» АА.

“Ассалому алайкум!

Менинг исмим Жаятма Викраманаяке ва мен БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича элчисиман.

Сизлар билан кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистонда Ёшлар куни муносабати билан юзлашаётганимдан хурсандман.

Мамлакатингиз тобора барқарор ва ривожланган давлатга айланиб борар экан, бу жараёнда Ўзбекистоннинг гендер тенглигини таъминлашга содиқлиги ва ёшларни ривожлантириш масалаларига доимий эътибор бераётгани бизни чин маънода қувонтирмоқда.

Ёшлар мамлакат келажаги учун катта имкониятларни англатади. Ўзбекистонда аҳолининг учдан икки қисмини ўттиз ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Шу боис ёшлар салоҳиятини ошириш, улар учун муносиб иш ўрнилари ва бошқа даромад манбаларини яратишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралиши, ушбу жиҳатга инвестицияларнинг кенг жалб қилиниши мамлакатда тараққиёт ва барқарорликка эришиш гарови бўлиб хизмат қилади.

БМТ доирасида ва миллий платформалар ёрдамида ёшлар талаб ҳамда эҳтиёжларига йўналтирилган дастур, шу билан бирга, ташаббусларни уйғунлаштириш мақсадида мамлакат ёшлари билан мулоқотларнинг кучайтирилаётгани мамнуният бахш этади.

Ҳамкорликни кенгайтириш, жонли инновацион инвестиция экотизимини яратиш, ёшларнинг ташаббуслари ва инновацияларини кенгайтириш, шу жумладан давлат билан хусусий сектор ўртасида уйғунлик яратилиши – натижаларни тезлаштиришнинг ишончли йўлидир.

Ёшлар соҳасидаги ўз мажбуриятларини бажариш учун мамлакат олдинга интилаётган ушбу кунда ислоҳотларнинг барча жабҳаларни тўлиқ қамраб олишини, ҳеч кимни, шу жумладан ёшларни орқада қолдириб кетмаслик каби шиоримизни ҳаётда амалий таъминлаш муҳимдир.

Аҳолининг заиф қатламлари муаммоларига алоҳида эътибор бериш жуда муҳимдир. «Ёшлар – 2030» бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёшлар бўйича қўйилган мақсад ва натижаларга эришишда баркамол авлод ва ҳукумат билан биргаликда ишлаш, турли манфаатдор томонларнинг куч ва салоҳиятини бирлаштириш имкониятидир.

Шу ўринда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлашни истардим.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни миллий байрам – Ёшлар куни билан табриклаймиз!

Эътиборингиз учун раҳмат!”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?