Бир гуруҳ фазогирлар космонавтика кунини Ўзбекистонда нишонламоқда
Фото: «Халқ сўзи»
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун эрталаб Россия Давлат Думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раиси, Россия Қаҳрамонлар Ассоциацияси президенти, Россия Қаҳрамони, генерал Владимир Шаманов бошчилигидаги Россия делегацияси Сирдарёда бўлди.
Делегация таркибида бир неча космонавт-учувчилар, хусусан, ватандошимиз, афсонавий фазогир Владимир Джанибеков, ўзбек ўғлони Солижон Шарипов ҳам бор.
Россиялик меҳмонлар Сирдарё вилояти остонасидаги “Чеҳра” ресторан –мажмуасида кутиб олинди. Нон-туз таомилидан сўнг улар ўз қўллари билан сумалак қозони қопқоғини очишди ва муъжизавий баҳор таомидан татиб кўришди.Шу ерда фолкьлор ансамбллари чиқишлари, ўзбек ошхонаси неъматлари ва бошқа миллий руҳдаги кўргазмалар намойиш этилди.
Ўз навбатида генерал Шаманов болалар бадиий ҳаваскорлик ансамбли иштирокчиларини Россия шоколадлари билан сийлади.
Тантанада йиллар давомида унутилмай келинаётган ҳарбий ва дўстлик мавзуидаги қўшиқлар ижро этилди.
Россия Қаҳрамони Владимир Шаманов Сирдарё ва унга туташ Чиноз ерларида кўп бора бўлганлигини, бу жойлар унга ёшлигидан қадрдон гўша эканлигини айтди. “Халқ сўзи” мухбирига делегациянинг яна бир аъзоси, Россия Қаҳрамони Андрей Морозов ҳам ҳаётининг бир қисми Ўзбекистонда кечканини, яъни Чирчиқда таълим олганлигини билдирди.
Табдирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Маълумот учун, Россия делегацияси айни дамда Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бўлиб турибди. Меҳмонлар туман марказидаги дунёнинг биринчи космонавти Юрий Гагарин ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг