Арманистон парламент республикасига айлантирилди

Арманистоннинг янги сайланган президенти Армен Саркисян душанба куни республика Миллий мажлиси(парламенти) йиғилишида ўз лавозимига киришди.
У инаугурация маросимида одатга кўра ўз мамлакати конституцияси асл нусхаси ва муқаддас китобга қўлини қўйиб, ваколатини амалга оширишда Арманистон Республикаси конституциясига содиқ бўлишга, фақат умумдавлат ва умумхалқ манфаатларига риоя этишга ҳамда ўз куч-ғайратини миллий бирликни мустаҳкамлашга сафарбар этишга қасамёд қилди, “РИА Новости” ахборот агентлиги хабарида.
Қайд этиш жоизки, Арманистонда давлат раҳбари биринчи марта умумхалқ овоз бериш йўли билан эмас, балки парламент депутатларининг овоз бериши йўли билан аниқланди. Сайлов 2 март куни бўлиб ўтганди. 90 нафар депутат Саркисян номзодини қўллаб-қувватлаб, 10 нафар депутат эса унга қарши овоз берган.
Ушбу мамлакат мустақилликка эришгандан сўнг тўртинчи президентга айланган Саркисян ўз фаолиятига киришгандан сўнг Арманистонда ўтиш даврининг барча расмий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллари якунланди ҳамда ушбу давлат расман парламент республикасига айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг