Англиядаги British Museum’нинг янги залига Имом ал-Бухорий номи берилади

16:48 11 Июнь 2018 Маданият
2370 0
Фото: commons.wikimedia.org

Шу йилнинг кузида “British Museum”нинг янги зали очилиши кутилмоқда. Унга “Ал Бухорий” галереяси номи берилиши режалаштирилмоқда. Музей вакиллари ушбу галереяда 1000 та артефакт намойиш этишни режалаштиришмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ҳам амалий ёрдам берилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Англиянинг British Museum музейининг “Ислом маданияти” департамент раҳбари Ладан Акбарния бошчилигидаги делегация билан учрашув вақтида маълум қилинди.

Маданият вазирлиги қошидаги “Маданият ва санъатни ривожлантириш Фонди” томонидан ташкил этилган ушбу учрашувда British Museum музейида Ўзбекистоннинг тарихий бой маданий мерослари кўргазмани ташкил этиш масаласи борасида фикр алмашилди.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Англия делегацияси ўзбекистонлик мутахассисларни British Museum’да 6 ҳафталик ўқув курсларида малака оширишга таклиф қилишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?