Андижонда баландлиги 20 қаватли бинога тенг улкан байроқ ўрнатилди. Бунга 850 млн. сўм сарфланди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Андижон вилоятининг марказида давлатимиз байроғи ўрнатилди. Унинг тутқичи 64 метрдан иборат бўлиб, 20 қаватли бинога тенг. Эни 14, бўйи 7,5 метрдан иборат ушбу байроқнинг оғирлиги 33 кг.ни ташкил этади ва уни ўрнатиш ишлари учун 850 миллион сўм маблағ сарфланди.

Кеча оқшомда байроқнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Байроғимиз ғурур ва ифтихоримиздир!” деб номланган ушбу тадбирга 3 мингдан зиёд иштирокчилар ташриф буюрди. Унда сўз олганлар республикамиз байроғи миллатимиз фахри ва ифтихори эканлигини таъкидлашди.
Маълумот учун айтиш ўринлики, айни пайтда республикамизнинг улкан байроғи мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида ҳилпирамоқда. Жумладан, республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрида ўрнатилган байроқнинг баландлиги 65 метрдан иборат. Шунингдек, 60 метрли байроқ Бухорода, 35 метрлиси Наманганда, Ширин шаҳри ва Қоракўл, Бектемир туманларига ҳам ўрнатилган. Самарқанд шаҳрида ўрнатилган байроқнинг баландлиги 30 метрни ташкил қилади.

Давлат байроқлари расман урф бўлганига 300 йил бўлган бўлса-да, бизнинг диёрда бу анъана қадим ўтмишга бориб тақалади. Зеро, манбаларда баён этилишича, Буюк Соҳибқирон 1370 йилда асос солган Турон салтанатининг ўз рамзи – Темур туғи ва тамғаси жорий қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг