Ахмет ДЕМИР:  Ўзбекистон билан яна ҳамкорлик қилаётганимдан жуда хурсандман

19:09 11 Май 2018 Иқтисодиёт
879 0
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Эксклюзив

Кейинги пайтда хорижлик, хусусан, Туркия ишбилармон доираси вакиллари ўз бизнес фаолиятини юртимиз билан боғлашга интилмоқда. Ҳамкорликда йирик лойиҳаларга қўл урилаяпти. “Demir Group” компанияси раҳбари Ахмет ДЕМИР — шулардан бири. 

Мухбиримиз мазкур машҳур инвестор билан Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги бугунги савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқалар, тадбиркор томонидан ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар ҳақида суҳбатлашди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

— Сизга бизнес фаолиятингизни Ўзбекистон билан қайта боғлашга нима туртки бўлди?   

— Ота юртимизга бўлган муҳаббат, ўзбек халқига ишонч. Инсон яхши кўрмаган жойда яшолмайди. Бу аниқ. Чидам билан ишлаш эса мумкин эмас. Одам ишонч пайдо бўлган, эртасидан кўнгли тўқ жойдагина ҳадиксиз, роҳатланиб ишлайди. 

Яширишнинг ҳожати йўқ, авваллари ўзбек дўстларимизда ҳам бизнесга сармоя киритишда иккиланишлар бўларди. Бугун унинг ўрнини қатъият эгаллаб, кейинги 2 йилда халқ ҳаракатга тушиб кетди. Бу эса бизга куч-қувват, жасорат беради. Президентга, ислоҳотларга ишончни кучайтиради.  

— “Чорсу” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиш ва замонавий хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этиш лойиҳасига сармоя киритаяпcиз. Унинг умумий қиймати қанча? Меҳмонхона мижозларига ўз эшиклари қачон очади?

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

— Қиймати 33 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳамиз ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш икки йилга мўлжалланган. Яъни 2019 йил якунига қадар объектни тўлиқ ишга тушириш ниятидамиз. Лекин умумий майдони 34 минг квадрат метрлик бинони замонавий қиёфага келтириш осон иш эмас. Чунки электр энергияси, ичимлик суви каби муҳандислик тармоқларидан узилган, лифти йўқ 24 қаватли иншоотнинг ахлатлар уюмларидан тозлаб, тартибга келтиришга, ишонасизми, олти ой керак бўлди. Шундан сўнг бино техник экспертиза қилиш ишларига киришилди. Ҳозирги пайтда бу юмушлар тўлиқ якунланиб, меъморлар томонидан қайта таъмирлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".


Сайтимизни кузатиб боринг. Суҳбатни тўлиқ варианти билан тез орада танишамиз.

“Халқ сўзи” мухбири
Саид РАҲМОНОВ суҳбатлашди. 


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар