Бўстонлиқ тумани ИИБнинг товламачи ходимларига жазо тайинланди
Бўстонлиқ тумани ИИБ ходими Санжар Беков ва унинг жиноий шериги Жўра Воситовларнинг (исм ва фамилия ўзгартирилган) жиноят содир этганликдаги айблари инкор қилиб бўлмас далиллар билан ўз тасдиғини топди. Жиноят ишлари бўйича Паркент тумани суди уларга нисбатан қонунда белгиланган жазони тайинлади.
Собиқ ИИБ ходимлари гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган Шерзод Ҳамроевни ушлаганликларидан сўнг унинг шерикларини қўлга олиш йўли билан мўмай пул ундириш режасини ишлаб чиқдилар. Бунинг учун гиёҳвандлик моддалари олди-сотдиси билан шуғулланадиган тўда аъзоларини қидириб топдилар. Аввалига Шерзод ва унинг ҳамтовоқларидан марихуана моддаси ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилмай, олиб қўйилди. Кейин эса ишни “ёпди-ёпди” қилиши учун пул ундира бошладилар.
Тўда аъзоларидан “қамайман” деб дастлаб 500 АҚШ доллари, кейинроқ 300 АҚШ доллари олдилар. Бу иш сурункали давом этди. Кейинги “тергов”да 500 минг сўм сўралди. Сўроқ бераётганлар ҳам анойилардан эмас эди. Улар ходимларнинг пул ундириш билан боғлиқ талабларини аудио тасмага ёзиб бордилар.
Навбатдаги пул талабидан сўнг сабр-косаси тўлганлар воқеани тегишли ташкилот вакилларига етказишди. Икки ходим 200 минг сўм пулни пора тариқасида олаётганларида қўлга олиндилар.
Суд курсисида ўтирганлар гиёҳванд моддалар билан савдо-сотиқ қилувчилар эмас, қонун ҳимоячилари ҳисобланган ИИБ ходимлари эканликлари жуда ачинарлидир.
Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг