Туркманистон Президенти Бельгия – Бразилия ўйинини бевосита стадионда томоша қилади
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун Татаристонга ташриф буюриб, республика президенти Рустам Минниханов билан учрашади.
Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати маълумотига асосланиб РИА Новости хабар берди. Сафар чоғида Туркманистон раҳбари Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси бўлиб ўтадиган “Идея” технопаркига, тиббиёт тренажёр-симуляторлари ишлаб чиқариладиган “Эйдос-Медицина” марказига ташриф буюради.
Ўз навбатида, Кремлда расмий учрашув ташкил этилиб, унда нефть, автомобиль саноати, кадрлар тайёрлаш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Ташриф доирасида Туркманистон Президенти “Казань-Арена” стадионида ЖЧ-2018 чорак финали доирасида бўлиб ўтадиган Бельгия – Бразилия ўйинини томоша қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг