77 нафар ҳамюртимиз “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди

18:41 14 Декабрь 2018 Жамият
3933 0

Фото: Д. Чиркова / Халқ сўзи​​

Бугун республикамиз бўйича 77 нафар ҳамюртимиз илк маротаба “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлди.

Фото: Д. Чиркова / Халқ сўзи​​

Тақдирланганлар республикамизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшишган ҳамда барча ислоҳотда фаол иштирок этиб келаётган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?