Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бош прокурор лавозимидан озод қилинган Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Халқ сўзи“ мухбири хабарига кўра, давлат раҳбари Муродовни порахўрликда айбланаётганини таъкидлаган.
“Қайсидир вазир қанчадир миқдорда пул олибди деган гапни эшитиш менга жудаям ёқимсиз. Бу биз қутулишимиз лозим бўлган касаллик. Ўзи уйимизда ётоқхона ва ошхона, иккитагина хонага кирсак, нима кераги бор 20 хоналик уйни? Бу нимаси ахир? Мен унга лавозим бераман ва ишонишимни айтаман, у эса лавозимни эгаллагандан ўзгаради, эртасига пора олади. Вилоят прокурорлари ва ҳокимлардан 50-100 минг долларгача пора олган. Барча солиқчи ва прокурорлар порахўр, буни жуда яхши биламан”, дея гапирган Президент.
Шунингдек, Мирзиёев прокуратура органларининг фаолиятида ўзгариш бўлиши мумкинлигини ҳам эслатган.
“Бунақа кетишда давом этадиган бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия вазирлигига бераман. Ниғматулла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман”, дея президентнинг сўзларини келтирмоқда “Халқ сўзи“ мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг