36 миллион сўм эгасига қайтарилди

Иллюстратив фото
Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 2018 йил 8 ноябрь куни Жондор тумани, “Нурафшон” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Мохон қишлоғида яшовчи фуқаро Ш. Рустамов шикоят аризаси билан мурожаат килди.
Маълум бўлишича, Ш. Рустамов “Nexia-3” русумли автомашинани шартнома орқали харид қилиш учун Бухоро шаҳри, Ибн Сино кўчасидаги “Умид Савдо файз Инвест” масъулияти чекланган жамиятига 36 миллион 25 минг сўм нақд пул тўлаган, бироқ буюртмадан ҳамон дарак йўқ эмиш. Харидор ўз ҳуқуқини талаб қилиб, корхонага бир неча маротаба мурожаат қилади. Аммо ҳар гал турли баҳоналар билан истеъмолчига тайинли жавоб берилмайди.
Мазкур шикоят аризаси юзасидан Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан изчил ўрганиш ишлари олиб борилди. Пировардида истеъмолчининг қонуний талаби қондирилиб, унинг МЧЖ ҳисоб рақамига қачонлардир ўтказиб қўйган 36 миллион 25 минг сўм нақд пули олиб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг