2019 йилнинг 1 январидан сиртқи таълим бериш тўхтатилади


2019 йилнинг 1 январидан Қозоғистонда сиртқи таълим бериш тўхтатилади, деб ёзади Tengrinews.kz мамлакат таълим вазири Ерлан Сагадиевнинг маълумотларига асосланиб.
Вазир бу ҳақида “Очиқ мулоқот” портали орқали фуқаролар билан қилган мулоқоти чоғида билдириб ўтди. У янги йилдан сиртқи таълим бериш тўхтатилиши, лекин айни пайтда шу шаклда таълим олишни давом эттираётган талабалар учун ўз ўқишларини тугатиб олиш имконияти берилишини таъкидлаб ўтган. Бундан ташқари, олий таълим дастурларини ўзлаштириш учун муддатлар бекор қилиниши режалаштириляпти. Яъни бакалавриатни тезлаштирилган режимда тугаллаш имконини берадиган дастурларни олий ўқув юртларининг ўзлари аниқлайди ва ишлаб чиқади. Ўз навбатида ОЎЮда пулли асосда таълим олиш учун белгиланган нархларга оид норма бекор қилинади. Пулли бўлимларга ўқишга кирган абитуриентлар учун нархларни Қозоғистон университетларининг ўзлари мустақил белгилайди.
Шу йил июль ойида ушбу давлат раҳбари республикадаги таълим тизимини танқид қилиб, маҳаллий университетларда кадрлар тайёрлаш сифати пастлиги учун ёшлар Россия ОЎЮни афзал кўришаётганини қайд этиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг